Ташхис газетасида чоп этилган мақолалар:

  1. Жиғилдон қайнаши жафолари.
  2. Таъсирчан ичак тажангликлари.
  3. Ўт ҳалтасиз ўтаётган кунлар.
  4. Ёғли жигар - хавфли жигар.
  5. Эндоскопия - ичингиздаги олам инъекоси.
  6. Хеликобактер пилори - инқилобга сабабчи бактерия.
  7. Эҳтиёт бўлинг: Гастропатия!
  8. Қоним кетди - жоним кетди.
  9. Ич нега қотади?
  10. Халитоз - ичим носоз.
  11. Диспепсияни даволаш даркор!
  12. Шамоллашнинг дорисиз даволари.
  13. Қорин нега дам бўлади?

Келгусида чоп этиши режалаштирилган мавзулар: "Ўт қопи яллиғланиши", "Панкреатит қандай дард?", "Яра - унга вақтида қара", "Гижжа" ва бошқалар.

Тез-тез бериладиган саволларга жавоблар:

Шифокор рецептисиз (дори қоғоз) қабул қилинадиган дори-дармонлар.

Бу жой хомийларнинг рекламаси учун:

Қорин нега дам бўлади?

      Қорин бўшлиғида елнинг ортиқча тўпланиб қолиши, яъни қориннинг дам бўлиши тиббиётда метеоризм деб аталади. Бунда қорин шишади, ҳатто, баъзида нафас ва юрак фаолиятида ўзгаришлар юз бериши мумкин. Айтиш керакки, метеоризмдан қийналадиганларнинг ҳаммаси ҳам шифокорга мурожаат этавермайди. Метеоризмга сабаб – мушакнинг суссайиши.
      Меъда-ичак тизими аъзоларидаги ҳосил бўладиган елнинг бир қисми шу ерда сўрилади, қолгани кекирганда, ичак орқали ташқарига чиқиб кетади. Соғлом одам бир кунда 0,5 - 1,5 литр елни 3 - 4 мартадан 12 – 15 мартагача ичак орқали чиқаради.
      Қорин дам бўлиши гўдаклар ва қарияларда кўпроқ учрайди. Сабаби болаларда меъда-ичак фермент тизими ва уни бошқарадиган асаб тизимининг тўлиқ шакилланмаганлиги, қарияларда меъда ичак тизими аъзолари мушак ҳаракати сустлашуви ҳамда турли касалликлардир. Бир қарашда оддий ҳолдек туюлган метеоризм сабабига оддий касалликлардан тортиб то тезда чора талаб этувчи ўткир жаррохлик касалликларигача ҳам бўлиши мумкин.

      Дам ҳосил бўлиши сабаблари:

  • ични дам қиладиган шолғом, турп, ўрик, хом сабзавотлар, карам, қорамтир нон, узум, дуккакли маҳсулотлар ва газланган ичимликларни кўп истеъмол қилиш;
  • қатъий вегетарианлик парҳези;
  • лактоза ферментининг етишмаслиги туфайли сут ва қаймоқни кўтара олмаслик;
  • ичак дисбактериози;
  • қорин бўшлиғи аъзолари касалликлари: гастрит, холецистит, ўт-тош касаллиги, гижжалар, гепатит, панкреатит, таъсирчан ичак синдроми, колит, қабзият, ўсмалар, ичакларнинг тутилиши, чурра қисилиши, ичакларнинг одатдагидан фарқли анатомик жойлашуви, диспепсия, диарея;
  • қорин бўшлиғи аъзолари касалликлари туфайли ўтказилган жаррохлик амалиёти- меъда-ичак резекцияси, ўт-тош касаллиги туфайли ўт халтани олиб ташлаш;
  • овқат истеъмоли давомида кўп сўзлашиш, тартибсиз овқатланиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида турли бўёқ ва консервантларнинг бўлиши;
  • елни атайин узоқ ушлаб туриш (таҳоратни “синдирмаслик” учун);
  • чет элдан келтирилган тропик меваларни кўп истеъмол қилиш;
  • қоринни қисиб турадиган белбоғ, тасма.

      Нима қилиш керак?

  • овқатланиш тартибига риоя қилинг, дам қиладиган маҳсулотларни чекланг;
  • овқатни обдон чайнаб, кейин ютинг, овқатланиш пайтида кўп гаплашманг;
  • фаоллаштирилган кўмир дорисини ичинг (кунига 3 - 4 маҳал, овқатланишдан ёки бошқа дорилардан 1 соат олдин ёки кейин);
  • шивит, мойчечак, тирноқгул (календула), доривор ялпиз ва маврак (шалфей)дан тайёрланган дамламалардан ичиб туринг;
  • зираворлардан қалампирмунчоқ, долчин, зарчавадан овқат тайёрлашда фойдаланинг;
  • қорин дам бўлиши сизни мунтазам безовта қилса, шифокорга мурожаат қилинг. У сизнинг аҳволингизни ўрганиб, елга қарши дори воситалар - адсорбентлар, ичак аксилсептиклари, про ва пребиотиклар, прокинетик, фермент дармонлари, доривор гиёҳларни буюради.

"Даракчи" газетасининг 2010 йил 29 апрель №17 (581) сонида чоп этилган ("Саломатлик" рукнида, 32 бет)

Бош саҳифа   Ўзингни англа!   Шарқ табобати   Муаллиф ҳақида   Bolajon sahifasi  
             © GASTRO.UZ-2014 All rights reserved. Web-design by Mahmud Ortiqov: mahmudjonaka@gmail.com