Статистик маълумотларга қараганда жиғилдон қайнаши катта ёшли ахолининг 40 фоизидан ортиғида учрайди. Етакчи олмон гастроэнтеролог олими А. Симон “ХХI асрда қандли диабет билан бир каторда жиғилдон қайнаши ҳам кенг тарқалади. Шундай экан, бу дардни тўлиқ ўрганиш, даволаш усулларини такомиллаштириш лозим” деган эди.      Жиғилдон кайнаши тиббиётда гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги деб аталади. Унинг келиб чиқиш сабабларига тўхталишдан олдин қизилўнгачнинг меъдага ўтиш қисми – кардиал сфинктер ҳакида сўз юритсак. Ушбу муҳим анатомик қурилма овқат луқмасининг қизилўнгачдан меъдага ўтишини ва аксинча, меъда ширасининг қизилўнгачга қуйилмаслигини таъминлайди. Меъда шираси аралашган овқат қизилўнгачга чиқиб, унинг шиллиқ қаватига таъсир этиши натижасида жиғилдон қайнаши келиб чиқади. Кардиал сфинктер фаолиятининг бузилишига сабаблар бир талай, жумладан:
тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш
газланган маъданли ва ширин ичимликлар ичиш
аччиқ ва шўр, иссиқ ва совуқ, нордон, ёғли, ўта қовурилган таомлар ейиш
зираворлар: ялпиз, зира, хантал, мурч, сирка, зирк синагариларни кўп ишлатиш
лимон, апельсин, мандарин грейпфурут каби цитрус меваларни кўп истеъмол қилиш
айрим дорилар жумладан, нитратлар (узоқ муддат қабул қилинса), таркибида ацетилсалицил кислота тутган дори препаратлар
ортиқча вазн
     Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида – вақти-вақти билан тўш ости соҳаси ёки орқасида ачишиш, кекириш, баъзан нордон суюқликнинг кекириш билан оғиз бўшлиғига қайтиб келиши, тунда сўлак оқиши кузатилади. Айрим ҳолларда эса санаб ўтилган белгилар яққол даражада ва тез-тез такрорланади. Кўпчилик жиддий эътибор бермайдиган жиғилдон қайнаши - жиддий касалликлар – пептик эзофагит, диафрагманинг қизилўнгач тирқиши чурраси, Баретт қизилўнгачи яъни, саратон олди ҳолати белгилари бўлиши мумкин.      
Жиғилдон қайнайдиган кишилар, аввало, турмуш тарзини соғломлаштириш яъни қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим:
Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлардан мутлақо воз кечиш;